5 минг киши 5 ёшли болага донорлик қилиш учун ёмғир остида бир неча соат турди
Оскар жажжи ёшига қарамай 20 та қон қуйиш ва кимётерапияни бошдан ўтказган. Энди болакайга агрессив даволашда нобуд бўлган асос ҳужайралар ўрнини тўлдириш учун донор зарур. Шифокорларнинг айтишича, донорнинг ҳужайраси қанчалик ўхшаш бўлса, уларда кўчириб ўтказишда яшаб кетиш имконияти шунча юқори бўлади, бироқ донорни топиш лотереяга ўхшашдир.


Декабрда Оскар ҳамма болалар каби бахтли болакай эди, бироқ кейин унинг ота-онаси фарзандининг танасида ноодатий мўматалоқлар пайдо бўлаётганини пайқашган. Бола кўрикдан ўтказилгач мутахассислар лейкоз – оқ қон
ташхисини қўйишган.
Бироқ боланинг ота-онаси ҳам, шифокорлар ҳам умидсизликка берилмаяптилар, болани қутқаришнинг ҳали имкони бор. Айнан шу сабабли тегишли материални йиғиш ҳали ҳам давом этмоқда.
Комментарии (0)