< Туркманистон Европа Иттифоқига транспорт йўлаги яратилишида иштирок этади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Туркманистон Европа Иттифоқига транспорт йўлаги яратилишида иштирок этади

Туркманистон Европа Иттифоқига транспорт йўлаги яратилишида иштирок этади
Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Озарбойжон, Грузия ва Руминия ташқи ишлар вазирларининг “Каспий денгизи – Қора денгиз” халқаро транспорт йўлаги яратиш лойиҳасига бағишланган махсус учрашувида иштирок этди.   
Бухарестда ўтаётган музокаралар давомида ташқи ишлар вазирлари Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Туркманбоши, Боку, Поти, Батуми ва Констанц портлари орқали юк ташишлар ҳажмини ошириш бўйича чораларга тааллуқли масалаларни муҳокама қилишган. 
Учрашув натижаларига кўра 4 та давлат вакиллари ушбу транспорт-логистик лойиҳани амалга оширишга тайёрлаш билан шуғулланадиган ишчи комиссияни ташкил этишни кўзда тутувчи Бухарест декларациясини имзолашди.
Аввалроқ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов Ашхобод Европа Иттифоқи давлатларига ўз табиий газини етказиши мумкин бўладиган Транскаспий газ қувурини қуришдан манфаатдор эканлигини бир неча марта айтган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий