< ОАВ: АҚШ Асад билан муносабатларни яхшилашга уринаётган араб давлатларига санкциялар билан таҳдид қиляпти » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

ОАВ: АҚШ Асад билан муносабатларни яхшилашга уринаётган араб давлатларига санкциялар билан таҳдид қиляпти

ОАВ: АҚШ Асад билан муносабатларни яхшилашга уринаётган араб давлатларига санкциялар билан таҳдид қиляпти
АҚШ президенти маъмурияти араб давлатлариги Сурия президенти Башар Асад билан муносабатларни тиклашга халақит беришга уринмоқда, дея хабар қилди The Washington Post.
Нашр манбаларининг сўзларига кўра, Америка расмийлари уринишлари туфайли араб давлатларининг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари тўхтаб қолди.
АҚШ ўз иттифоқчиларини Сурияни тиклашда иштирок этишга бўлган исталган уриниш Асадни сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга мажбурлаш учун қаратилган санкцияларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирган, дея айтиб ўтган америкалик амалдорлар.
Манбаларнинг таъкидлашича, АҚШ Суриянинг яккаланиб қолиши давом этишини, мамлакатдан Эрон қўмондонлиги назорат қилаётган барча кучлар чиқиб кетишига эришмоқчи. Россия ҳукумати, ўз навбатида, манбалар сўзига кўра, араб давлатларини Сурия билан муносабатларни тиклаш ва Эрон таъсирини камайтириш учун Асадга қўшилишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асад Эрдўғанни «Американинг малайи» деб атаганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий