Huawei молиявий директори Канада ҳукуматини судга берди
Даъво аризасига кўра, CBSA ходимлари Мэн Ваньчжоу барча ҳуқуқлари ва расмиятчиликка амал қилиниб ҳибсга олинишигача “оддий чегара назорати кўриниши остида” уни ушлаб, тинтув ва сўроқ қилишган.
Мэн Ваньчжоу, шунингдек, чегара хизматидан “хизмат мавқеини суиистеъмол қилганлик ва қонунга зид равишда озодликдан маҳрум қилганлик учун” компенсация талаб қилмоқда.
Huawei молиявий директори Канадада АҚШ сўрови ва АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига амал қилмаслик гумони билан 2018 йил декабрда ҳибсга олинган.
Январда АҚШ Huawei ва Мэн Вэньчжоуга умумий ҳисобда 23 та банд бўйича қўшимча айбловлар билдирган. Канада адлия вазирлиги Мэн Вэньчжоунинг АҚШга экстрадиция қилиниши жараёнини бошлади ва бу масала бўйича ишнинг кўриб чиқилиши 6 март кунига белгиланган.
Huawei барча айбловларни инкор этиб, бирор-бир жиноятга алоқадорлигини рад этиб келмоқда.
Комментарии (0)