< АҚШ Афғонистон ва Ироқда 2,5 мингдан ҳарбий қолдиради » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ Афғонистон ва Ироқда 2,5 мингдан ҳарбий қолдиради

АҚШ Афғонистон ва Ироқда 2,5 мингдан ҳарбий қолдиради
АҚШ Афғонистон ва Ироқда 2,5 минггача ҳарбий қолдиради. 15 январгача Афғонистондан 2 минг, Ироқдан эса 500 ҳарбий олиб чиқилиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, айни вақтда Афғонистонда 4,5 минг, Ироқда эса 3 мингга яқин америкалик ҳарбий хизмат олиб бормоқда.
“Президент Трампнинг фармойиши ва кучларни қайта гуруҳлаш режасига кўра, 2021 йил 15 январгача Афғонистондаги кучларимиз 2,5 минг кишини, Ироқдаги ҳам 2,5 минг кишини ташкил қилади”, деб маълум қилган АҚШ мудофаа вазири лавозимини бажараётган Кристофер Миллер.  
Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистон ва Ироқдаги барча ҳарбийлар 2021 йил май ойигача қайтишига умид билдирган.  
“Президент Трамп май ойигача уларнинг барчаси соғ-саломат ва тўлиқ ҳажмда уйга қайтишларига умид қилмоқда”, деб маълум қилган Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О’Брайен.
Унинг таъкидлашича, Афғонистон ва Ироқда қоладиган ҳарбийлар АҚШ дипломатик ваколатхоналари ва ҳукумат объектлари ҳимоясини таъминлайди.
7 октябрда Трамп Афғонистондаги барча ҳарбийлар 25 декабргача АҚШга қайтишини маълум қилганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий