< Туркияда кучли зилзила рўй берди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Туркияда кучли зилзила рўй берди

Туркияда кучли зилзила рўй берди

Жума куни Туркиянинг жануби-ғарбидаги Измир провинцияси ва Грециянинг Самос ороли шимолида - Эгей денгизи ҳудудида кучли зилзила рўй берди.

АҚШ геологик кузатувлар хизмати зилзила магнитудаси кучини 7 балл деб баҳолаган, Туркия ҳукумати 6,6 баллик зилзила рўй берганини маълум қилган.
Хабар қилинишича, Туркияда камида олти киши ҳалок бўлган, 200дан ортиқ киши жароҳатланган.
Ер ости силкиниши бир неча провинцияларда, жумладан, Истанбулда ҳам сезилган. Зилзила эпимарказидан 32 км масофада жойлашган Измир шаҳри жиддий жабр кўрган — бу шаҳарда 20дан ортиқ уй, хусусан, кўп қаватли уйлар қулаб тушган. Ҳозирда шаҳарда қутқарув амалиёти ўтказилмоқда — қутқарувчилар маҳаллий аҳоли ёрдамида харобалар остида қолиб кетганларни олиб чиқмоқда. 
Зилзила кучини Истанбул, Афина ва Критда ҳам сезишган.
Зилзила оқибатида мини-цунами рўй бериб, бундан Самос порти жабрланган.
Шунингдек, зилзила оқибатида Измирдан 100 км узоқликдаги Кушадас курорт шаҳридаги қурилиш биноларига ҳам зарар етган.
Туркиянинг Измир вилояти губернатори Тунч Соер энг камида 20та уй вайрон бўлганини айтди. 

«Ҳозирги вақтда Борнова ва Байракли туманларининг ўзида 6 та уй вайрон бўлди. Ушак, Денизли, Маниса, Баликесир, Айдин ва Мугла провинцияларида девордаги ёриқларни ҳисобга олмаганда уйлар бузилмади, Жароҳатланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади», – деб ёзади мэр ўзининг твиттер саҳифасида.

Кейинроқ у эфирда «20 та уй» дея вайрон бўлган уйлар ҳақидаги маълумотига аниқлик киритиб кетди. NTV телеканалининг маълумотларига кўра, Измир шаҳри аҳолиси вайроналар орасида қолган одамларни олиб чиқишга кўмаклашмоқда.

Ушбу минтақада тез-тез кучли зилзилалар кузатилиб туради.
Шу йилнинг 24 январида Туркия шарқидаги Элязиғ провинциясининг Сивриж шаҳрида рўй берган ер силкиниши оқибатида 41 киши ҳалок бўлиб, 1607 киши жароҳат олганди.
2019 йилнинг 19 июлида ер ости силкинииши Афинада электр тизимини издан чиқарган ва шаҳарнинг бир қисми электр таъминотисиз қолганди.
1999 йилнинг 17 августида Истанбулга яқин масофада жойлашган Измитда зилзила рўй бериши оқибатида 17217 киши ҳалок бўлиб, 45 мингдан ортиқ киши жароҳат олиб, 600 мингга яқин киши бошпанасиз қолганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий