< Microsoft’нинг карантин вақтида даромади 30 фоизга ошди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Microsoft’нинг карантин вақтида даромади 30 фоизга ошди

Microsoft’нинг карантин вақтида даромади 30 фоизга ошди

Microsoft 2021 молиявий йилнинг 30 сентябрда тугаган 1-чораги бўйича ҳисобот тақдим этди. Унга кўра, компаниянинг 3 ой ичидаги тушуми 2019 молиявий йилнинг 1-чорагига нисбатан 12 фоиз кўпроққа ўсиб, 37,2 млрд долларни, соф даромади эса 30 фоизга ўсиб, 13,9 млрд долларни ташкил қилган.

Компания бундай ижобий натижаларга асосан пандемия сабабли киритилган карантин чекловлари эвазига эришган. Карантин сабабли одамлар кўпроқ уйдан ишлашга ва масофадан ўқишга ўтишган ҳамда кўпроқ вақт компьютер ўйинлари ўйнай бошлашган.     
Чекловлар компаниянинг булутли хизматларига кўпроқ самарали бўлган. Компаниянинг Azure булутли платформаси тушуми 2019 молиявий йил 1-чорагига нисбатан 48 фоизга, бутун булутли хизматлар бўлинмалари тушуми эса 20 фоизга ошган. Офис ходимларининг масофадан ишлашга ўтказилиши эса Office 365 дастури савдосининг 21 фоизга кўпайишига олиб келган.
Surface ноутбук ва лэптоплари савдоси ҳажми 37 фоизга ўсган. Шунингдек, карантин туфайли компания ишлаб чиқарувчи Xbox ўйин приставкаси фойдаланувчиларида ўйинлар учун кўпроқ вақт пайдо бўлган, бу эса компаниянинг ушбу йўналишдаги тушумининг 30 фоизга ўсишига олиб келган.   

Комментарии (0)

Оставить комментарий