< Германия яширин тарзда ядро урушига тайёргарлик кўраётгани маълум қилинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Германия яширин тарзда ядро урушига тайёргарлик кўраётгани маълум қилинди

Германия яширин тарзда ядро урушига тайёргарлик кўраётгани маълум қилинди

Германия ҳарбий-ҳаво кучлари ва уларнинг НАТО бўйича ҳамкорлари ядро уруши ҳолатига жанговар ҳаракатларни машқ қилиш бўйича яширин машғулотлар ўтказмоқда. Машғулотлар Германияни атом бомбалари қўллаган ҳолда мудофаа қилиш кўникмаларини машқ қилишга қаратилган. 

Bild нашрининг хабар беришича, “Саботли чошгоҳ” деб номланган ушбу машғулотлар Шимолий Рейн-Вестфалия еридаги Нёрвених авиабазасида ўтмоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу база Бюхел ва Рейнланд-Пфальцда сақланувчи АҚШнинг B61 туридаги водород бомбаларини сақлашга мўлжалланган муқобил жой ҳисобланади. 
Таъкидланишича, машғулотларда Нидерландия, Бельгия ва Италия қуролли кучларининг ядро қуролини ташувчи қирувчи-бомбардимончи самолётлари ҳам иштирок этмоқда. Ҳарбий экспертларнинг айтишича, “Саботли чошгоҳ”да АҚШ ядро қуролини ер ости омборларидан самолётга хавфсиз етказилиши ва ўрнатилиши кўникмалари машқ қилинмоқда. Машғулотлар снарядларсиз ўтмоқда. 
Маълум қилинишича, Бюхелда параллел равишда “Мустаҳкам гвардия” деб номланган машғулотлар ўтмоқда.
Нашрда таъкидланишича, ҳозирда ядро уруши хавфи охирги 30 йил ичидагидан анча юқори. Бунга эса АҚШнинг Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чиқиши асосий сабаб ҳисобланади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий