< Имомали Раҳмон Тожикистон ЯИМни етти йил ичида икки баравар оширишга ваъда берди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Имомали Раҳмон Тожикистон ЯИМни етти йил ичида икки баравар оширишга ваъда берди

Имомали Раҳмон Тожикистон ЯИМни етти йил ичида икки баравар оширишга ваъда берди

У 2027 йилга келиб Тожикистонда ўртача даромадга эга аҳоли сони 45 фоизни ташкил этишини режалаштирмоқда.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистон президентлигига номзод, амалдаги давлат раҳбари Имомали Раҳмон алоҳида брошюра шаклида нашр этилган ўзининг сайловолди дастурида келгуси етти йил ичида республика ялпи ички маҳсулотининг ҳажми икки баравар кўпайишини таъкидлади.
Яъни, 2020 йилда барча манбалардан 26 миллиард сомонийдан зиёд миқдордаги Тожикистон давлат бюджети даромадларининг умумий ҳажми 2027 йилда 52 миллиард сомонийни ташкил этади, деб ёзмоқда Asia-Plus.
Шунингдек, Имомали Раҳмон келгуси етти йил ичида учта устувор вазифани ҳал этишга алоҳида эътибор беришни ваъда қилди:
- миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини ва унинг рақобатбардошлигини таъминлаш;
- ўртача даромадга эга мамлакат аҳолиси сонининг кўпайиши;
- ижтимоий-иқтисодий секторни ривожлантириш бўйича ўртача кўрсаткичларга эга мамлакатлар даражасига эришиш.
У мамлакатнинг энергетик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва жадал саноат ривожланишини таъминлаш бўйича сиёсат давом эттирилишини ваъда берди.
Имомали Раҳмон 2027 йилга келиб Тожикистонда ўртача даромадга эга аҳоли 45 фоизни, камбағаллар эса 18 фоизни ташкил этишини режалаштирган.
Таълим, тиббиёт, пенсия ва нафақалар тўлашни қўллаб-қувватлаш учун у келгуси етти йил ичида 123 миллиард сомоний маблағ ажратмоқчи.
Шунингдек, у давлат ҳамда хусусий бизнес ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий