< Беларусь ҳукумати Лукашенко олдида ваколатини топширди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Беларусь ҳукумати Лукашенко олдида ваколатини топширди

Беларусь ҳукумати Лукашенко олдида ваколатини топширди

Беларусь ҳукумати президент сайловининг ғолиби деб расман эълон қилинган Александр Лукашенко олдида ваколатини топширди. 

Фото: ABC
БЕЛТА агентлигининг хабарига кўра, Конституциянинг 106-моддаси ва «Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳақидаги» қонуннинг 9-моддасига биноан, ҳукумат янгидан сайланган давлат раҳбари олдида ваколатини топширди.
Аввалроқ Лукашенко ҳукуматнинг кейинги ишлари бўйича ҳужжатларни тезкор тайёрлаш ҳақида топшириқ берган эди. У янги ҳукумат деярли шакллангани, аммо баъзи бир «ўзгаришлар» бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Лукашенко янги ҳукумат шакллангани ҳақида хабар олганини ва сайловдан кейин кимлар билан ишлаши маълум эканини айтган эди.
Беларусь ҳукумати 3 июнь куни истеъфога чиқарилди. Лукашенко буни президент сайлови билан боғлиқ эканини айтди. Янги бош вазир сифатида Давлат ҳарбий-саноат қўмитаси раиси Роман Головченко тайинланди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий