Қозоғистонда сенатга депутатлар сайлови бўлиб ўтади
12 августда Қозоғистонда парламентнинг юқори палатаси – Сенатнинг ваколатлари тугаётган 17 аъзоси ўрнини эгаллайдиган аъзолари сайлови бўлиб ўтади. Сенатдаги 17 ўринга 46 номзод даъвогарлик қилмоқда. Сайловларда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари қатнашади.
Фото: Абзал КалиевҚозоғистон сенатида умумий ҳисобда 49 ўрин бор бўлиб, уларга мамлакатнинг 17 та ҳудудидан 2 нафардан депутат сайланади. Шунингдек, 15 депутат сенатда миллий-маданий турфа хилликни таъминлаш мақсадида президент томонидан тайинланади. Сенаторлар ваколатлари муддати 6 йилни ташкил қилади. Улардан ярми ҳар 3 йилда қайта сайланади.
2020 йил 15 октябрда сенатнинг ҳудудлардан сайланган 17 аъзоси ваколатлари тугайди ва шу сабаб навбатдаги сайловни ўтказиш зарурати юзага келган. Сайлов натижалари марказий сайлов комиссияси томонидан 7 кун ичида эълон қилинади.
Сенаторликка Шарқий Қозоғистон областидан 4 номзод, Оқмола, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда, Қўстанай, Қизилўрда ва Павлодар областларидан, Нур-Султон, Олмаота ва Чимкент шаҳарларидан 3 нафардан номзод, қолган ҳудудлардан эса 2 нафардан номзод даъвогарлик қилмоқда.
Аввалги шундай сайловлар республикада 2017 йил 28 июнида бўлиб ўтган. Ўшанда 16 депутат сайланган, чунки Чимкентга република аҳамиятига молик шаҳар мақоми бир йилдан кейин берилган.
Комментарии (0)