Тожикистоннинг Тожикиобод ноҳиясида зилзила туфайли ўнлаб уйларга талафот етди
Тожикистоннинг Сўғд вилояти Рашт водийсида жойлашган Тожикиобод ноҳиясида 4 июль куни рўй берган зилзила оқибатида турар жойлар ва хўжалик қурилмаларига талафот етган, деб ёзади Asiaplus.tj.
Республика ҳукуматининг ишчи гуруҳи етказилган зарар миқдорини ҳисобламоқда, табиий офат рўй берган ҳудудга Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси ходимлари етиб боришган.Ширинчашма қишлоғида 10-12та уй қисман зарарланган, бошқа ўнлаб уйларнинг деворларида ёриқлар пайдо бўлган.

Унинг айтишича, аҳоли пунктларида қурбонлар бўлмаган.



Тожикистон сейсмология институти хабарига кўра, пойтахт Душанбедан 201 км шимолий-шарқий ҳудудда Тожикиобод туманида содир бўлган зилзила ўчоғида ер силкиниши кучи 5 баллга тенг бўлган. Душанбеда 3 баллик зилзила сезилган.
Тожикистонда рўй берган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилганди. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 301 километрни ташкил этиб, Тошкентда 3 баллик зилзила қайд этилган.
Комментарии (0)