АҚШда сўнгги бир кунда Covid-19 билан боғлиқ 44,7 мингдан ортиқ янги ҳолат қайд этилди
Мамлакатда жами 2,6 млн киши коронавирус юқтирган, 127 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Фото: AP Photo / John MinchilloАҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ янги ҳолатлар охирги суткада 44,7 мингтага ошди, мингдан ортиқ бемор вафот этди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.
Университетнинг маълумотига кўра, АҚШда охирги 24 соат ичида 44 766та зарарланиш ҳолати қайд этилган ва 1277 бемор вафот этган.
Бир кун аввал бу кўрсаткич мос равишда 41556 ва 337тани ташкил этганди.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида кўрсатилишича, мамлакатда жами 2,6 млн киши коронавирус юқтирган, 127 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Бутун дунё бўйича эса 10,4 миллионта ҳолат ва 511 мингта ўлим қайд этилган.
Комментарии (0)