< Европада коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳолатига шифокорлар “армияси” талаб этилиши айтилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Европада коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳолатига шифокорлар “армияси” талаб этилиши айтилди

Европада коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳолатига шифокорлар “армияси” талаб этилиши айтилди
Европада коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бериши мумкинлиги хавотирида шифокорлар “армияси” тайёрланмоқда. Шифохоналарда тезкор режимда коронавирусга қарши кураш учун мутахассислар қайта ўқитилмоқда ва тайёрланмоқда. 
Европа давлатлари коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳолатига ходимлар етишмовчилигидан қочиш учун коронавирусга қарши кураш бўйича шифокорлар учун тезкор курслар ўтказишмоқда ва ходимларни қайта тайёрлаш йўлларини излашмоқда.
“Бизга тиббий ходимлар армияси зарур”, деб айтган Европа реаниматологлари жамияти президенти ва Миландаги Humanitas госпитали жонлантириш бўлими бошлиғи Маурицио Чеккони.
У ўз ҳамкасбларини бу борада ҳаракатчан бўлишга чақирган.
“Агар иккинчи тўлқин келса, биз яқин орадаги ҳудудлардан коронавирус авж олган ерларга шифокорлар ва ҳамшираларни йўналтиришга тайёр бўлишимиз лозим. Биринчи тўлқинда бунинг имкони бўлмаганди”, деб таъкидлаб ўтган Чеккони.
Италия реаниматологлари жамиятида таъкидланишича, Италияда коронавирусга қарши муваффақиятли курашиш учун анестезиолог-реаниматологлар сонини 50 фоизга кўпайтириш лозим. Шунингдек, мутахассислар етарли сонда талабаларни реанимация мутахассисликларига жалб қилиш учун молиявий қўллаб-қувватлашни қўллашга чақиришган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий