< Москвадаги «Фуд-сити» бозорида сотувчилар ижара ҳақини пасайтиришни талаб қилиб чиқишди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Москвадаги «Фуд-сити» бозорида сотувчилар ижара ҳақини пасайтиришни талаб қилиб чиқишди

Москвадаги «Фуд-сити» бозорида сотувчилар ижара ҳақини пасайтиришни талаб қилиб чиқишди

Москва ИИВ бош бошқармаси матбуот хизматининг билдиришича, воқеа жойига келган полиция ходимлари «маъмурият ва ижарага олувчилар ўртасида молиявий можаро юз берган»ини аниқлаган.

Фото: Livejournal /irek-murtazin
Ижтимоий тармоқларда Москвадаги «Фуд-сити» бозорида сотувчиларнинг норозилик билдиргани акс этган видеолар тарқалди.
ТАСС агентлиги суҳбатдошининг айтишича, улар ижарага берувчидан ижара ҳақини пасайтиришни талаб қилган. 
Baza Telegram-каналининг маълумот беришича, 30 нафар сотувчидан иборат гуруҳ маҳаллий маъмуриятга келиб инқироз ва пандемия шароитида харидорлар камайгани сабабли ижара тўлови нархини пасайтиришни илтимос қилган. Аммо «Фуд-сити» маъмурияти бунинг ўрнига ижара ҳақини яна 2 минг рублга оширган.
«Фуд-сити» маъмурияти РБК билан суҳбатда ижара ҳақини оширганини рад этган.  

Москва ИИВ бош бошқармаси матбуот хизматининг билдиришича, воқеа жойига келган полиция ходимлари «маъмурият ва ижарага олувчилар ўртасида молиявий можаро юз берган»ини аниқлаган. Улар тўпланганлардан тарқалишни сўраган. Тез орада йиғилганлар тарқалишган.
Baza етти киши қўлга олинганини ёзган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакилининг айтишича, бир неча киши билан суҳбат ўтказилган, аммо ҳеч ким қўлга олинмаган.
«Фуд-сити» бозори тадбиркорлар  Год Нисанов ва Зарах Илиевга қарашли «Киевская плошчадь»  компаниялар гуруҳига тегишли. Forbes журналининг «Россия кўчмас мулки қироллари — 2020» рейтингида «Киевская плошчадь» биринчи ўринни эгаллаган. Журналнинг маълумот беришича, компаниянинг 2019 йилда ижарадан олган даромади 1,6 млрд долларни ташкил этган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий