< Алишер Усмоновнинг холдинги Хитойдан Россияга ҳимоя воситалари етказишни бошлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Алишер Усмоновнинг холдинги Хитойдан Россияга ҳимоя воситалари етказишни бошлади

Алишер Усмоновнинг холдинги Хитойдан Россияга ҳимоя воситалари етказишни бошлади

Коронавирус пандемияси шароитида россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг USM холдинги Хитойдан Россияга тиббий ходимлар ва кўнгиллилар учун шахсий ҳимоя воситаларини етказишни бошлади. 

Фото: Сергей Бобылев/ТАСС
Ҳаммаси бўлиб 350 тоннага яқин 25 млн.та ҳимоя воситаси етказилиб, улар орасида комбинезонлар, тиббий қўлқоплар, ҳимоя ниқоблари ва кўзойнаклари бор.
“Тезкор штаб билан яқиндан ҳамкорлик қилиш эвазига бугунги кунда коронавирусга қарши курашнинг олд сафларида бўлган шифокорлар ва кўнгиллилар учун шахсий ҳимоя воситалари етказиш бўйича ишни қисқа муддатларда ташкиллаштира олдик”, деб айтган холдинг асосчиси Алишер Усмонов.  
Барча воситалар Россияда пандемияга қарши курашиш бўйича тезкор штабга топширилади. Штаб ўз навбатида ушбу воситаларни тиббий муассасаларга жўнатади.
Фото: Сергей Бобылев/ТАСС
Фото: Сергей Бобылев/ТАСС
Апрель бошида USM акциядорлари тезкор штабга 2 млрд рубль ажратганди. Маблағларни тиббий ходимлар ва кўнгиллилар учун ҳимоя воситалари харид қилиш, уларни транспорт билан таъминлаш, тиббий ходимлар ва беморларни даволашда ёрдам бераётганларни моддий қўллаб-қувватлашга сарфлаш режалаштирилган.
Март охирида Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш доирасидаги тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар ажратгани маълум қилинганди. Апрель охирида тадбиркор ушбу мақсадда яна 5 млн доллар ажратган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий