< Москвада карантиндан норози одамлар виртуал митинг ўтказишди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Москвада карантиндан норози одамлар виртуал митинг ўтказишди

Москвада карантиндан норози одамлар виртуал митинг ўтказишди

Москвадаги Қизил майдонда расман рухсат олинмаган виртуал митинг ўтказилди.

Москваликлар уйда ўтирган ҳолда «Яндекс.Навигатор» ва 2ГИС иловалари орқали виртуал тарзда тўпланиб, ҳукуматдан ўзгаришларни талаб қилишди. 

Одамлар карантинда ўтиришдан чарчаганидан нолиб, моддий ёрдам беришни ва фавқулодда ҳолат жорий қилишни сўрамоқдалар (аксарият ҳолларда ҳазиломуз тарзда).
Қизил майдондаги митинг 20 апрель куни «Яндекс.Навигатор» ва 2ГИС иловаларида бошланди. Улар виртуал картада хабарлар қолдириш имконини беради. Хабарларнинг аксарияти — фавқулодда ҳолат режимини жорий қилиш ва овқат учун пул тўланишини талаб қилишдан иборат. Чунки, Москвада ўзини яккалаш режими жорий қилинганидан сўнг, шаҳарликлар ишсиз ва даромадсиз қолишган эди.
Ҳақиқий митинг имитацияси шу даражага бордики, фуқаролардан уни тўхтатишни талаб қилган хабарлар ҳам пайдо бўлди.
Аввалроқ, шунга ўхшаш флешмобни Ростов-на-Дону шаҳри аҳолиси «Яндекс.Карта» иловасида ўтказишган эди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий