< Украинадаги машғулотларга хорижий ҳарбийларни қўйишга рухсат берилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Украинадаги машғулотларга хорижий ҳарбийларни қўйишга рухсат берилди

Украинадаги машғулотларга хорижий ҳарбийларни қўйишга рухсат берилди
Украина президенти Владимир Зеленский 2020 йилда ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун Украина ҳудудига хорижий ҳарбийларни қўйиш ҳақидаги қонунни имзолади.   
Ҳужжат хорижий ҳарбийларнинг Rapid Trident 2020, Sea Breeze 2020, «Юг-2020», Riverine 2020 ва Warrior Watcher 2020 деб номланган ҳарбий машғулотларда иштирок этиши учун Украинага қўйилишини кўзда тутади. Машғулотлардан биринчи иккитаси америкалик ҳарбийлар билан бирга, қолганлари мос равишда Молдова, Руминия ва Британия ҳарбийлари билан биргаликда ўтказилади.
Қонун, шунингдек, хорижий аскарларнинг умумий сони, тури, Украинада қолиши муддати ва жойлашадиган жойлари, қурол сонини тартибга солади. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий