< Озарбойжонда барча ўқув муассасалари дезинфекция учун ёпилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Озарбойжонда барча ўқув муассасалари дезинфекция учун ёпилади

Озарбойжонда барча ўқув муассасалари дезинфекция учун ёпилади

Озарбойжонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ учта ҳолат қайд этилган.

Фото: David Trilling
Озарбойжондаги ўқув муассасалари мамлакатда коронавирус тарқалаётганлиги сабабли 9 мартга қадар дезинфекция учун ёпилади. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги вирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаб маълум қилди.
"Озарбойжон вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги вирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаб мамлакатдаги барча ўқув муассасаларида ўқиш, ўқув-тарбия жараёни ва улар билан боғлиқ барча тадбирларни 9 мартга қадар тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди", - дейилади штаб баёнотида.
Озарбойжонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ учта ҳолат қайд этилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумтаълим муассасаларида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши чоралар кучайтирилиши ҳақида маълум қилганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий