Украинада 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланмайди
БУ ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко маълум қилиб, Украина ҳудудида 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланмаслигини таъкидлади.Сиёсатчи «Украина 24» телеканалига берган интервюсида “Орадан 75 йил ўтиб, биз ҳам Европадаги бошқа давлатлар қатори бу фожиа нима учун юз берганини тушуниб етдик ва бир-биримизни кечиришга тайёрмиз. Бизнингча, айнан шундай ёндошган ҳолда байрамни нишонлаш лозим”, – деган.
Қайд этиш керак, миллионлаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган Иккинчи жаҳон уруши бошланишига нацистлар Германияси қатори собиқ СССР ҳам айбдор экани ҳақидаги иддаолар Ғарбда кейинги пайтда тез-тез янграмоқда.
Комментарии (0)