«Янги Ўзбекистон – Келажаги Буюк Давлат» китоби Туркияда чоп этилди
ЎЗБЕКИСТОН Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг баъзи танланган асарлари «Янги Ўзбекистон – Келажаги Буюк Давлат» номи остида турк тилига таржима қилиниб китоб шаклида нашр қилинди.Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда уч йилдан кўпроқ вақт мобайнида кучли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу жараёнинг ижобий таъсирлари Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда ҳам кўзга ташланмоқда. Икки мамлакат раҳбарларининг яқин дўстлик даражасидаги алоқалари савдо, маданий ва сиёсий ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳам имконият яратди. 2019 йилнинг 15 сентябр куни Ўзбекистоннинг Турк Кенгашига аъзо бўлиши икки томонлама ҳамкорлик билан бирга кўп томонлама ҳамкорликка берилган муҳим эътиборни ҳам тасдиқлайди.
Шавкат Мирзиёев, президент сифатида олиб бораётган бошқаруви ва ислоҳотларини ифодалаган бир нечта муҳим нутқларни сўзлаган. Мирзиёевнинг муҳим тариҳий воқелик сифатида баҳоланувчи бу нутқлари аввало ўзбек ва рус тилларида, сўнгра кўплаб хорижий тилларга таржима қилиниб китоб шаклида нашр этилган. Шуни таъкидлаш жоизки, Янги Ўзбекистон – Келажаги Буюк Давлат китоби нашр этилгунга қадар Туркияда Ўзбекистондаги тез суръатда амалга оширилаётган ўзгариш ва ривожланиш ҳақида ёзилган ҳеч қандай асар йўқ эди. Ушбу камчиликни бартараф этиш учун Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Кутубхоналар ва нашриётлар Бош бошқармаси ва Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Маданият ва Тарғибот бошқармасининг самарали ташаббуси билан, профессор Фират Пурташ бошчилигидаги гуруҳ фаолиятини бошлади. Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири жаноб Меҳмет Нури Эрсой тарафидан муқаддимаси ёзилган “Янги Ўзбекистон: Келажаги Буюк Давлат” номли бу қадрли асар учун Туркия Республикаси Президенти Ражап Таййип Эрдоған ҳам тақдимот ёзувини туширди. Туркия Республикаси Президентининг шахсий котиби Ҳасан Доғаннинг раҳбарлиги остида Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг нашри сифатида 1000 адад чоп этилган биринчи нусхаси совға сифатида берилди. Шавкат Мирзиёев 2020 йил 19 февралда Президент кутубхонасининг очилиш маросимига таклиф этилган ягона чет эллик муҳтарам меҳмон сифатида иштирок этди. Шавкат Мирзиёевнинг турк тилида чоп этилган “Янги Ўзбекистон: Келажаги Буюк Давлат” номли китоб жаноб Режеп Таййип Эрдоған томонидан жаноб Мирзиёевга тақдим этилди.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири жаноб Меҳмет Нури Эрсой сўзбошисида қайд этишича «Ўзбекистон амалга оширилаётган юксалиш ҳамласи ва Туркия билан ҳар қачонгидан кўра кучли шаклда ривожланаётган муносабатлар бу асар учун илҳом манбаи бўлди. Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг меъмори бўлган Президент Муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг фикрларига асосланган бу асар Ўзбекистонни Анадолидаги турк китобхонларига яқиндан таништиришни мақсад қилган».
Туркия Республикаси Президенти Ражап Таййип Эрдоғаннинг бағишлови қуйидагичадир: “Ушбу китоб Ўзбекистон Президенти қадрли биродарим Шавкат Мирзиёев номидан ўзини миллатига бағишлаган Ўзбекистоннинг бутун қаҳрамон фарзандларига бағишланган”. Эрдоған 2018 йилда Олий Мажлисга мурожаатида ҳам айтганидек, турк халқи 100 йил олдин ўз ҳаётлари, моллари ва ибодатлари билан Анадолидаги мустақиллик курашини қўллаб-қувватлаган; турк миллатининг дарди билан ёнган, хурсанд бўлганида хурсанд бўлган ўзбек қардошларига ўз миннатдорлигини бот бот таъкидлайди.
Умуман олганда, ушбу китобни ўқиганлар Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг келажаги ва фаровонлиги, Ўзбекистон давлатининг мустақиллиги ва суверенитети учун қанчалик самимий, шижоатли раҳбар эканлигини кўришади. Президент Мирзиёев ўзининг демократик дунёқарашини бошқарув муносабатини ҳам акс эттирувчи етакчи; Адолат ва қонун устуворлигига ишонган давлат арбоби сифатида ўз фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини кенгайтириш учун курашмоқда. Мирзиёев ўзбек халқига муносиб бўлган ривожланиш ва фаровонлик даражасига олиб чиқиш мақсадида ўз халқи билан бирга елкама-елка меҳнат қилмоқда.
Янги Ўзбекистон – келажаги буюк давлат китоби турк-ислом маданияти ва дунё ривожига беқиёс қадриятларини олиб кирган Ўзбекистоннинг бугунги ҳолати ва ривожланиши ҳақида фикр беради. Янги Ўзбекистон бутун дунёга, шу ўринда Туркияга ҳам ўз эшикларини очди; инвесторларни, ишбилармонларни, ўқитувчиларни, туризм соҳасидаги мутахассисларни, ёшларни ва биргаликда фойда қозонишни истаганларни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистон туркиялик сармоядорлар ва ишбилармонлар учун тақдим этаётган имкониятларни яхшироқ тушуниш учун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан яратилган янги Ўзбекистонни яқиндан таниши керак. Ушбу китоб туфайли, таълимдан соғлиққа, ёшлардан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳолигача, транспортдан уй-жой қурилишигача, банк тизимидан тортиб эркин савдо зоналаригача бўлган кўплаб соҳаларда Ўзбекистон томонидан киритилган янги қоидалар ҳақида тўғридан тўғри маълумот олиши мумкин. “Янги Ўзбекистон – Келажаги Буюк Давлат» китоби Туркия-Ўзбекистон муносабатларида 5 миллиард долларга мўлжалланган савдо ҳажмига эришиш йўллари кўрсатилган; таълим, соғлиқ, туризм, транспорт каби устувор соҳаларда шериклик алоқаларини ривожлантириш учун асосий маълумот манбасидир.
Давут Ғази БЕНЛИ,
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот маслаҳатчиси
Комментарии (0)