Туркия Эрон билан чегарада дала ҳоспиталларини жойлаштирди
Ҳозирда Туркия авиакомпанияларига Эрондан фақатгина турк фуқароларини олиб келишга рухсат берилган.
Фото: AP Photo / Ebrahim NorooziТуркия санитария-эпидемиология хизматлари эпидемиологик хавфли давлатлардан келаётган фуқароларни карантинда сақлаш учун Эрон билан чегарада дала ҳоспиталларини жойлаштирди. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахритдин Кожа маълум қилди.
"Туркияга Хитойдан транзит орқали келадиган барча шахслар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади. Қум ва Машҳад шаҳрида бўлганлар 14 кун давомида чегара яқинида жойлаштирилган дала ҳоспиталларида бўлади", - деди Кожа.
Унинг айтишича, ҳозирча Туркияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.
Вазирнинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати Эрон билан чегарани ёпган. Ҳозирда Туркия авиакомпанияларига Эрондан фақатгина турк фуқароларини олиб келишга рухсат берилган.
Эрон айни вақтда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича Хитойдан кейинги энг юқори кўрсаткични қайд этмоқда. Бу мамлакат коронавирус эпидемиясининг учинчи йирик ўчоғига айланган ва экспертлар бу пандемия бошланганидан дарак бериши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, айни вақтда мамлакатда вирусдан зарарланганлар сони 95 нафарга етди, аммо ҳақиқий рақамлар бундан бутунлай бошқача кўринишда бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Комментарии (0)