Австралия намойишчилари: «Фахрланишмас, уялиш керак!»
Австралиянинг асосий миллий байрами ҳар йили 26 январь куни нишонланади. Бу — Австралия куни. Аммо бу йилги байрам татимади: «бу байрамни умуман йўқ қилиш керак» — кўп минг сонли намойишчилар ҳукуматдан шуни талаб қилиб чиқишди.Бутун мамлакат 26 январни илк мустамлакачилар оёқ қўйган ва қитъанинг бир қисми устидан британ суверенитети ўрнатилган кун сифатида нишонлаб келади. Бироқ туб жой аҳолиси ва уларга ҳамфикр юзлаб австралияликлар бу кунни «Босқин куни» деб ҳисоблашади. 26 январь куни пойтахт кўчаларини тўлдирган намойишчилар бу юрт туб жой аҳолисиники эканини ва ҳеч қачон мустамлакачиларнинг авлодлариники бўлмаслигини таъкидлашди. Бир сўз билан ифодалаганда, бу кундан фахрланиш эмас, уялиш керак...

Шунинг учун ҳам, акция ташкилортчиларининг фикрича, 26 январни байрам қилишмас, балки ўтказилган зулмлардан ҳалок бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириладиган, кенг кўламли маърифий тадбирлар ўтказиладиган кунга айлантириш зарур.
Комментарии (0)