< Коронавирусдан бир кун ичида 73 киши вафот этди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Коронавирусдан бир кун ичида 73 киши вафот этди

Коронавирусдан бир кун ичида 73 киши вафот этди

Хитойда коронавирусдан бир кун ичида 73 киши вафот этди, 3,1 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди. 

Фото: EPA-EFE/YFC CHINA OUT
Вирусдан вафот этганларнинг умумий сони 636 нафарга етди. Ундан 31161 та касалланиш ҳолати қайд қилинган, 4281 киши оғир аҳволда қолмоқда, 1540 киши соғайиб кетган. 
Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудлари ҳисобланган Ҳонгконгда коронавирусдан 24 та, Макаода 10 та ва Тайванда 16 та касалланиш ҳолати қайд этилган.
South China Morning Post нашрининг хабар беришича, Пекинда ва Осиёнинг бошқа давлатларида 158 киши, Европада 28 киши, Шимолий Америкада 16 киши, Австралияда 14 киши ва дунёнинг бошқа ҳудудларида 7 киши коронавирусга чалинган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий