Хитойда коронавирусдан бир кунда 73 киши вафот этди
Хитойда коронавирус қурбонлари ва у билан касалланганлар сони ортмоқда.
Фото: REUTERS / CNS Photo5 февраль яримтунига кўра, коронавирусдан бир кунда 73 киши вафот этиб, қурбонларнинг умумий сони 563 нафарга етди. Касалланганлар эса 28018 кишини ташкил қилмоқда, 1153 киши соғайиб кетган.
Қурбонларнинг деярли ҳаммаси – 549 киши вирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясига тўғри келмоқда.
Бир кун аввал коронавирусдан 24,3 минг киши касаллангани, 490 киши вафот этгани маълум қилинганди.
Комментарии (0)