< Қозоғистонда коронавирус юқтирганликда гумонланаётган 38 киши шифохонада қолмоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Қозоғистонда коронавирус юқтирганликда гумонланаётган 38 киши шифохонада қолмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқтирганликда гумонланаётган 38 киши шифохонада қолмоқда

Қозоғистонда коронавирусга гумон билан 38 киши энг юқори санитар кузатув шароитида шифохоналарда қолмоқда.



Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилган.
“Бизда 54 киши коронавирус юқтирганлик гумони билан шифохоналарга жойлаштирилганди. Уларнинг 16 нафарида ташхис тасдиқланмаган, уларга саломатликлари яхшилангач жавоб берилди. Бугунги кунда қолган 38 киши стационарлар, юқумли касалликлар шифохоналарида энг юқори санитар кузатув шароитида қолмоқда”, деб маълум қилган вазир.
“Ташхислаш давом этмоқда. Олмаотадаги ўта хавфли юқумли касалликлар миллий маркази негизида биотехнологиялар миллий маркази билан биргаликда ЖССТ методикаси бўйича коронавируснинг генетик диагностикаси йўлга қўйилган. Тадқиқотлар давом этмоқда. Уларнинг натижалари бўйича даволашга ўзгартириш киритилади”, деб қўшимча қилган Биртанов. 
29 январда Қозоғистоннинг бош санитар врачи Жандарбек Бекшин Хитойдан келган 35 киши шифохоналарга жойлаштирилганини маълум қилган. Елжан Биртанов мамлакатда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари борасида турли миш-мишларни тарқатмасликни илтимос қилган. “Журналистлар, блогерлар, фуқаролардан текширилмаган ахборотни тарқатмаслик ва дуч кеган одамдан интервью олмаслик, миш-мишларга таянмасликни, профессионал бўлиб қолишни илтимос қилиб қоламиз”, деб айтган Биртанов.

Комментарии (0)

Оставить комментарий