Банан, жўнатмалар ва алкогол. Коронавирус ҳақида энг машҳур миш-мишлар
2019-nCoV коронавирус штамми бутун Хитой бўйлаб тез тарқалмоқда, аммо миш-мишлар ва «алтернатив назариялар» эса дунё бўйлаб янада тезроқ ёйилмоқда. Уларда касалликни алкоголь билан даволаш мумкинлиги, вируснинг ўзи эса бананлар ва AliExpress'дан жўнатмалар орқали тарқалаётгани ҳақида гап боради.
GETTY IMAGESБиз коронавирус борасида Хитой ва унинг ташқарисида машҳур бўлган миш-мишларни бир ерга жамладик.
1. «Коронавирус банан билан бирга кириб келмоқда»
Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар коронавирусни банан ёки бошқа мевалар орқали юқтириб олиш мумкинлиги ҳақидаги ваҳимали хабарларга тўлиб кетди. Улардан баъзиларини аслича қуйида келтирамиз:



Матнларнинг баъзи талқинларида маълумот «Синьхуа касалхонасининг Чуньминь бўлимидан келгани» айтилади. Бундай шифохона ҳақиқатан ҳам мавжуд ва Уханда жойлашган.
Бироқ, Хитойда ёки ундан ташқарида бирор мутахассис, расмий ёки сиёсатчи вирусни мевага боғлагани йўқ. Бундан ташқари, миш-мишларда вируснинг штамми нотўғри кўрсатилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2019-nCoV штаммли вирус ҳаво-томчи йўли ва кўз орқали юқиши мумкинлиги исботланди. Вирус инсон ёки ҳайвонлар организмидан ташқарида, масалан мевада, ҳеч бўлмаганда ҳозирги ҳолатдаги каби, яшай олмайди.
Комментарии (0)