< Помпео АҚШ Башар Асад ҳамда унга ёрдам бераётганларга нисбатан чора кўришга тайёрлигини айтди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Помпео АҚШ Башар Асад ҳамда унга ёрдам бераётганларга нисбатан чора кўришга тайёрлигини айтди

Помпео АҚШ Башар Асад ҳамда унга ёрдам бераётганларга нисбатан чора кўришга тайёрлигини айтди
АҚШ Сурия ҳукумати ва уни қўллаб-қувватлаётган давлатларга қарши энг кескин дипломатик ва иқтисодий чоралар қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг баёнотида айтилади.
"Қўшма Штатлар Россия, Эрон режими, "Ҳибуллоҳ" ва Асад режимининг бирлашган кучлари Идлиб вилояти ва Ҳалаб ғарбий қисмидаги аҳолига кенг миқёсли ҳужумлар уюштираётган вазиятни жиддий ташвиш билан кузатмоқда. Қўшма Штатлар Асад режими ва унинг шафқатсиз ҳаракатларини қўллаётган ҳар қандай давлат ва шахсга нисбатан энг кескин дипломатик ва иқтисодий чоралар кўришга тайёр", - дейилади баёнотда.
Баёнотда таъкидланишича, Россия, Эрон, "Ҳизбуллоҳ" ва Сурия армиясининг ҳаракатлари Сурия шимолида ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатишга бевосита қаршилик қилади.
Сурия шимоли, Идлибда ўт очишни тўхтатиш режими 12 январь куни кучга кирганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий