< Швеция полицияси Ироқ мудофаа вазирига нисбатан суриштирув ишларини бошлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Швеция полицияси Ироқ мудофаа вазирига нисбатан суриштирув ишларини бошлади

Швеция полицияси Ироқ мудофаа вазирига нисбатан суриштирув ишларини бошлади
Швеция полицияси Ироқ мудофаа вазири Нажаҳ аш-Шамарийга нисбатан суриштирув ишларини бошлади. Бу ҳақда SVT телеканали хабар берди.
"Полиция томонидан 8 ноябрь куни товламачилик иши бўйича суриштирув бошланди. Биз икки кишидан шубҳаланмоқдамиз", - деди полициянинг товламачиликка қарши курашиш бўйича бўлими вакили Ян Гранквист. 
Маълум бўлишича, Нажаҳ аш-Шамарий Швеция фуқароси ҳисобланади. Ироқ конституциясига кўра, юқори лавозимдаги шахслар икки фуқароликка эга бўлиши мумкин эмас. 
Вазир Стокгольм яқинидаги шаҳарлардан бирида рўйхатда туради ва 2015 йилда швед паспортини олган. Швецияда доимий яшамаса-да, аш-Шамарий ва унинг хотини қиролликдан ҳар ойда ўзи ва фарзандлари учун 9,4 минг крона (1 минг доллар) миқдорида нафақа олади.
Ушбу иш билан шуғулланаётган прокурор Нила Фризелл ҳозирча бу борада изоҳ бермади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий