< Эрон ТИВ АҚШ ҳарбийларини Яқин Шарқ мамлакатларини тарк этишга чақирди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эрон ТИВ АҚШ ҳарбийларини Яқин Шарқ мамлакатларини тарк этишга чақирди

Эрон ТИВ АҚШ ҳарбийларини Яқин Шарқ мамлакатларини тарк этишга чақирди
Эрон бирон-бир ҳужум ёки таҳдидни жавобсиз қолдирмаслигини билдирди.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШни ўзининг ҳарбий хизматчиларини Яқин Шарқ мамлакатларидан олиб чиқишга чақирди."Бизнинг қуролли кучларимиз бирон-бир ҳужум ёки таҳдидни жавобсиз қолдирмайди. Агар хавфсизликда бўлишни истасангиз, минтақамизни тарк этинг«, — дея ёзди у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги Ҳўрмуз бўғози устида Американинг „Apache“ вертолёти уриб туширилгандан кейин Эронга зарба берганини маълум қилганди. Бунга жавобан Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Американинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий