< Россия қўшинлари Запорожье вилоятида муҳим стратегик қишлоқни озод қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия қўшинлари Запорожье вилоятида муҳим стратегик қишлоқни озод қилди

Россия қўшинлари Запорожье вилоятида муҳим стратегик қишлоқни озод қилди
"Шарқ« бўлинмалари 5 квадрат километргача ҳудудни тозалаб, 250 тадан ортиқ иморатни назоратга олган ва кейинги ҳаракатлар учун қулай шароит яратган.
 Россия қўшинлари Запорожье вилоятидаги Комсомольское (Гуляйпольское) аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.Хабарда айтилишича, „Шарқ“ қўшинлар гуруҳи таркибидаги 5-умумқўшин армияси 127-мотоўқчи дивизиясининг 114-гвардиячи мотоўқчи полки ҳарбий хизматчилари ушбу аҳоли пунктини назорат остига олган.Қайд этилишича, Комсомольское Украина Қуролли кучларининг Гуляйполье йўналишидаги йирик мудофаа чизиқларидан бири бўлган.
Давомли жанглар натижасида мотоўқчилар 5 квадрат километргача бўлган ҳудудни тозалаб, 250 тадан ортиқ иморатни назоратга олган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий