Россия қўшинлари Шестеровкани назоратга олди — Рубежное йўналишида йўл очилди
Россия Мудофаа вазирлиги “Шимол” гуруҳи бўлинмалари Харьков вилоятидаги Шестеровка қишлоғи устидан назорат ўрнатганини маълум қилди.
Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги Шестеровка қишлоғи устидан назорат ўрнатди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Маълум қилинишича, операцияда “Шимол” гуруҳи бўлинмалари иштирок этган. Ҳужум бошланишидан олдин Россия ҳарбийлари ҳаводаги душман дронларини йўқ қилган.
Шунингдек, зарба берувчи дрон операторлари ва артиллерия бўлинмалари Украина кучларининг ўт очиш позициялари ҳамда захираларига зарба берган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, қишлоққа кирган ҳарбий хизматчилар бинолар ва ертўлаларни "тозалаш ишлар"ини олиб борган.
Идоранинг таъкидлашича, Шестеровканинг назоратга олиниши ушбу йўналишдаги плацдармни кенгайтириш ва Северский Донецнинг ўнг қирғоғи бўйлаб Рубежное йўналишида кейинги ҳаракатлар учун шароит яратади.
Комментарии (0)