Нетаньяху Эронга қарши урушни қайта бошлашни хоҳламоқда — Axios
Таъкидланишича, Трамп эса Теҳрон келишувга рози бўлмаса, АҚШ ҳаракатга тайёрлигини билдирди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху Эрон билан музокараларга шубҳа билан қарамоқда ва ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш тарафдори, деб хабар бермоқда «Axios» манбаларга таяниб.Портал маълумотига кўра, сешанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Нетаньяху ўртасида «қийин телефон суҳбати» бўлиб ўтган."Нетаньяху музокараларга жуда шубҳа билан қарайди ва урушни қайта бошлашни хоҳлайди… Икки давлат раҳбарлари ўртасида кейинги ҳаракатлар бўйича келишмовчиликлар юзага келди«, — дейилади хабарда.
Комментарии (0)