Россия ва Беларусда ядровий кучларни тайёрлаш машғулотлари бошланди
Россия Қуролли Кучлари 19–21 май кунлари тажовуз таҳдиди шароитида ядровий кучларни тайёрлаш ва қўллаш бўйича машғулотлар ўтказмоқда.
Россия Қуролли кучларида 19–21 май кунлари тажовуз таҳдиди шароитида ядровий кучларни тайёрлаш ва қўллаш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.Машғулотларга Стратегик ракета қўшинлари, Шимолий ва Тинч океани флотлари, Узоқ масофали авиация қўмондонлиги, шунингдек, Ленинград ва Марказий ҳарбий округлар кучларининг бир қисми жалб этилган.Вазирлик маълумотига кўра, машғулотлардан мақсад эҳтимолий душманни тийиб туриш бўйича тадбирларни тайёрлаш, қўшинларни бошқариш кўникмаларини такомиллаштириш ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда қўшинларнинг вазифаларни бажаришга тайёргарлигини текширишдан иборат.
Шунингдек, машғулотлар давомида бошқарув, ўзаро ҳамкорлик ва ҳар томонлама таъминлаш масалаларини амалий жиҳатдан ишлаб чиқиш, жалб этилган кучларнинг белгиланган вазифаларни бажариш қобилиятини баҳолаш режалаштирилган.
Комментарии (0)