< АҚШ ва Эрон урушдан олдинги ҳолатга қайтишни муҳокама қилмоқда — CNN » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ ва Эрон урушдан олдинги ҳолатга қайтишни муҳокама қилмоқда — CNN

АҚШ ва Эрон урушдан олдинги ҳолатга қайтишни муҳокама қилмоқда — CNN
Трамп ёрдамчилари Эронда ракета ҳали кўплигидан ҳавотирда, АҚШ захираси ҳақидаги маълумотларга эса шубҳа қилмоқда
АҚШ ва Эрон эҳтимолий келишувнинг биринчи босқичида урушдан олдинги ҳолатга қайтиш ва Ҳўрмуз бўғозини чекловларсиз очиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости CNN телеканалига таяниб хабар берди.Нашр маълумотларига кўра, Покистонда музокараларнинг иккинчи босқичи ҳали ўтмаган бўлиши мумкин, аммо томонлар ташқи томондан кўринганидек бир-биридан узоқ эмас. Саҳна ортида фаол дипломатик алоқалар давом этмоқда.Муҳокама қилинаётган вариант босқичма-босқич келишувни назарда тутади. Унга кўра, дастлаб Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар ҳаракати чекловларсиз ва қўшимча тўловларсиз тикланиши, томонлар эса урушдан олдинги ҳолатга қайтиши мумкин.Эрон ядровий дастури масаласи эса кейинги босқичда кўриб чиқилиши айтилмоқда.
CNN манбаларига кўра, воситачилар келишувга эришиш учун АҚШ ва Эронга босим ўтказмоқда. Кейинги бир неча кун дипломатик жараён учун муҳим бўлиши мумкин.

Комментарии (0)

Оставить комментарий