< Хитой Ғазога 100 миллион доллар ажратди: ёрдам расман тасдиқланди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Хитой Ғазога 100 миллион доллар ажратди: ёрдам расман тасдиқланди

Хитой Ғазога 100 миллион доллар ажратди: ёрдам расман тасдиқланди
Хитой Президенти Си Жинпинг Пекинда Франция раҳбари Эммануэл Макрон билан ўтказилган учрашувдан сўнг Ғазо сектори учун йирик молиявий ёрдам ажратилишини эълон қилди. Унга кўра, Пекин фаластинликларга инсонпарварлик инқирозини юмшатиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш мақсадида 100 миллион доллар йўналтиради
Расман маълум қилинишича, мазкур маблағ биринчи навбатда тезкор ёрдам етказиш, гуманитар ресурсларни тақдим этиш ва қайта қуриш ишларини молиялаштиришга сарфланади.
Учрашув давомида икки давлат етакчилари минтақадаги тинчлик, барқарорлик ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий