< Сурия президенти АҚШдаги ташрифини баскетбол майдонидан бошлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Сурия президенти АҚШдаги ташрифини баскетбол майдонидан бошлади

Сурия президенти АҚШдаги ташрифини баскетбол майдонидан бошлади
Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа АҚШга расмий ташрифини кутилмаган тарзда спорт майдонидан бошлади, деб хабар берди Oxu.Az.
Маълум бўлишича, у АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари адмирал Бред Купер ва адмирал Кевин Ламберт билан биргаликда баскетбол ўйнаган. «Адмираллар Купер ва Ламберт билан майдонда бироз машғулот ўтказдик», — деб ёзди у ўзининг Instagram саҳифасида.

Аш-Шараъанинг бу ҳаракати ижтимоий тармоқларда катта резонанс уйғотди — фойдаланувчиларнинг айримлари бу ҳолатни «юмшоқ дипломатия» белгиси, бошқалар эса «сиёсатдаги ноодатий бошланган дўстона мулоқот» сифатида талқин қилмоқда.

8 ноябрь куни Аҳмад аш-Шараъа АҚШ пойтахти Вашингтонга расмий ташриф билан келган эди. Ташриф давомида у 10 ноябрь куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди.

Маълумот учун, CENTCOM — АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги бўлиб, Яқин Шарқдаги стратегик ҳарбий масалаларни мувофиқлаштиради. Унинг раҳбари, адмирал Бред Купер, сентябрь ойида Дамашққа ташриф буюрган ва у ерда Суриянинг янги раҳбари билан илк бор учрашган эди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий