< Сўнгги 2 йилда дунё бўйлаб 163 нафар журналист ҳалок бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Сўнгги 2 йилда дунё бўйлаб 163 нафар журналист ҳалок бўлди

Сўнгги 2 йилда дунё бўйлаб 163 нафар журналист ҳалок бўлди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Antoniu Guterrish маълум қилишича, сўнгги икки йил ичида бутун дунё бўйлаб 163 нафар журналист ўлдирилган.
ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 2023-йил августидан 2025-йил май ойигача 163 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлган. Улардан 109 нафари жанговар ҳудудларда, жумладан 12 нафар аёл журналист бўлган.

Энг кўп қурбонлар Ғазо секторида — 46 киши, Суданда — 13 киши, ва Украинада — 8 киши қайд этилган.

Шунингдек, уруш бўлмаган мамлакатларда ҳам журналистларга қарши тажовузлар давом этмоқда. Масалан, Мекцикада 15 нафар ОАВ вакили ўлдирилган, бу эса айрим уруш зоналаридагидан ҳам хавфлироқ вазиятни кўрсатмоқда.

Ҳудудлар бўйича энг кўп қотиллик ҳолатлари араб мамлакатларида (82 та) қайд этилган. Кейинги ўринларда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси (34 та), Осиё-Тинч океани минтақаси (30 та), Африка (5 та) ҳамда Европа ва Шимолий Америка (12 та) жойлашган.

Мутахассислар фикрича, бу рақамлар сўз эркинлиги ва журналист хавфсизлиги глобал миқёсда жиддий хавф остида эканини яна бир бор тасдиқлайди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий