Ғазода мактаблар қайта очилмоқда
Икки йиллик уруш ва доимий бомбардимонлардан сўнг Ғазо секторида ҳаёт аста-секин одатий изига қайта бошлади, деб хабар берди Al Jazeera.
МТнинг Фаластин қочқинлари бўйича агентлиги маълум қилишича, айрим мактаблар фаолиятини қайта тиклади. Биринчи босқичда ўн минглаб ўқувчилар синфларга қайтиб, яна китоб ва дафтар билан банд бўлди.
ҳозирча таъмирталаб ҳолатда. Шу сабабли кўп дарслар бошпаналарда, очиқ майдонларда ёки вақтинчалик синфларда ўтказилмоқда.
Мутахассислар таълим тизимидаги бузилишни «йўқолиб кетаётган авлод хавфи» деб баҳоламоқда. Улар таъкидлашича, инфратузилма ва ўқитувчилар етишмовчилиги таълимнинг тўлиқ тикланишига ҳали йўл бермаяпти.
Шунга қарамай, болалар учун мактабга қайтиш катта маънавий аҳамият касб этмоқда — улар буни тинчлик ва умид рамзи сифатида қабул қилмоқда.
Халқаро ташкилотлар мактабларни тиклаш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва болаларга психологик ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни йўлга қўйган. Таҳлилчиларнинг фикрича, узоқ муддатли барқарорлик учун хавфсизлик кафолатлари ва инсонпарвар ёрдамни доимий равишда таъминлаш зарур бўлади.
zamin.uz
Комментарии (0)