< Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳалокатли зарбалар алмашинуви янада кучаймоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳалокатли зарбалар алмашинуви янада кучаймоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳалокатли зарбалар алмашинуви янада кучаймоқда
Яқин Шарқда ўзига хос катта низо ўчоғи пайдо бўлганига уч кундан ошди. Исроил ва Эрон ўртасидаги кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумлари нафақат ҳарбий инфратузилма ва атом объектларига, балки тинч аҳоли яшовчи минтақаларга ҳам жиддий хавф туғдиряпти. Учинчи кунга келиб, ҳар икки давлатда қурбонлар сони ва зарар кўрган объектлар рўйхати ортмоқда.
Исроилдан катта масштабда жавоб зарбалари

Можаронинг учинчи куни Исроил ўз ҳудуди бўйлаб кенг кўламли ракеталар ва аниқ зарбалар амалга оширди. 14 июнь куни кечқурун ислом республикасининг Жанубий Форс минтақасида жойлашган йирик газ конини нишонга олган зарба оқибатида объектда ишлаб чиқариш қисман тўхтатилди. 15 июнга ўтар кечаси эса Теҳрондаги Шаҳрон нефт омбори, Эрон мудофаа вазирлиги қароргоҳи, Мудофаа инновациялари ва тадқиқотлари ташкилоти (SPND) ҳамда Исфаҳондаги уранни қайта ишлаш заводи зарбалар остида қолди. Атом энергетикаси агентлигига кўра, бу ерда тўртта муҳим бинога, жумладан уран конверсияси ва ёқилғи пластиналари цехига ҳам зиён етган. Теҳрон шимоли-шарқидаги турар жой биноси портлаш оқибатида харобага айланган ва кўплаб болалар ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Fars агентлигининг хабар беришича, харобалар остида 10 нафар бола ҳалок бўлгани қайд этилган. Исроил мудофаа армияси маълумотига кўра, 80 дан ортиқ стратегик ва ҳарбий объект тунги ҳужумларда нишонга олинди. Уч кунлик тўқнашувда эса 170 дан зиёд манзилга зарба берилган.

Эрондан кутилган қатъий жавоб

15 июнга ўтар кечаси Эрон Исроилга қарши энг қудратли жавоб зарбасини амалга оширди. 80 га яқин баллистик ракета Исроилга йўналтирилди. Тинч аҳолига етган зарар жиддий кўламда: мамлакат шимолидаги Тамра шаҳрида тўрт аёл, Тел-Авив яқинидаги Бат-Ям шаҳарчасида олти киши, жумладан икки бола ҳалок бўлган. Зарба оқибатида кўп қаватли турар жой биноси вайрон бўлган, қутқарув ишларига Исроил бош вазири Нетаняҳу шахсан ташриф буюрди ва қасос олишга сўз берди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий