«Агар у бўлмаганида, эҳтимол Киевни олишарди». Банкир Киреевнинг тушунарсиз ўлими ҳақида
The Wall Street Journal украиналик разведкачи ва Россия билан музокаралар иштирокчиси, босқин бошларида Украина хавфсизлик хизмати томонидан ўлдирилган Денис Киреев ҳақида ёзди.
2022 йил март ойи бошида Украина хавфсизлик хизмати ходимлари собиқ банкир ва Россия билан музокараларнинг биринчи раунди иштирокчиси Денис Киреевни ўлдиришади. Аввалига уни давлатга хиёнатда гумон қилиб қўлга олиш чоғида отиб ўлдиришгани хабар қилинади. Кейинроқ Киреев Украина разведка бош бошқармаси учун ишлагани ва «англашилмовчилик» туфайли ўлдирилгани маълум бўлади.
Уни ҳарбий иззат-икром билан дафн этишади, президент Володимир Зеленский эса Киреевни вафотидан кейин «давлат суверенитети ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилишдаги алоҳида хизматлари учун» ордени билан тақдирлайди. Украина разведкаси бошлиғи Кирилл Буданов The Wall Street Journal нашрига Россия босқини арафасида Киреев томонидан етказилган маълумот Киевни сақлаб қолишга имкон бергани ҳақида гапирди.
Денис Киреев — украиналик банкир. У ўз фаолиятини 2000-йилларда бошлаган Credit Lyonnais, Citibank ва ING каби ғарб банкларининг маҳаллий филиалларида ишлаган. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Киреев 2003 йилда, унинг қариндошларидан бири Украина Хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосарига айланганида жосусликка қизиқиб қолади.
Банклардаги бир неча йиллик фаолиятидан кейин Киреев Донецк областидан бўлган ака-ука бизнесменлар, кейинчалик Украина президентига айланган Виктор Януковичнинг яқин кишилари бўлган Андрей ва Сергей Клюев билан ҳамкорлик қила бошлайди. Андрей Клюев Януковичнинг президентлик йилларида Украинанинг биринчи вице-премьери (2010-2012 йиллар), Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби (2012-2014 йиллар) бўлади. Худди шу даврда Киреев «Укрэксимбанк"нинг кузатув кенгаши аъзоси ва Украина Давлат жамғарма банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлайди.
2014 йилда Янукович ҳокимиятдан четлаштирилгач, ака-ука Клюевлар Украинани тарк этишади. The Wall Street Journal Киреевнинг ҳамкасбларига таяниб, у ўшанда Клюевларга ўз активларини мамлакатдан олиб чиқишга кўмаклашганини ёзади. Ўшанда банкирда Россия бизнеси ва махсус хизматлари билан алоқалар пайдо бўлган.
2021 йил баҳорида, Россия ўз қўшинларини Украина чегараси яқинига олиб кела бошлаганида Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Киреевни штабга чақиради. Шу ерда у банкирга Украина разведкаси учун ишлашни таклиф қилади. «Унда керакли танишлар доираси бор эди. Молиявий операциялар у орқали ўтган, шунинг учун у ҳамма билан, жумладан жуда нуфузли одамлар билан алоқада бўлган», — дея тушунтиради газета билан суҳбатда Буданов.
WSJ нашрининг ёзишича, жосусликка қизиққан Киреев разведка раҳбарининг таклифига рози бўлади. Шундан кейин банкир доимий равишда Россияга сафарлар уюштиради. «У ҳамма нарса ҳақида маълумотларни қўлга киритади. Махсус хизматлар дунёси ва молия дунёси доим ўзаро боғлиқдир», — дейди Киреевнинг иши ҳақида Буданов.
Будановнинг сўзларига кўра, Киреев Россиянинг босқин режаси ҳақида 2021 кузида хабар топган ва биринчи бўлиб тревога кўтарган. Феврал ойида, уруш муқаррар бўлиб қолганида Киреев оиласи билан ҳар йилгидек Альп тоғларига саёҳатга кетиши керак эди аммо 18 феврал куни у бу ғоядан воз кечади. «Агар мен таътилга кетсам, мен ортиқ ўзимга [ойнага] қарай олмайман», — деганди у ўшанда ўз рафиқасига.
Беш кун ўтиб, 23 феврал куни Киреев Будановга сўнгги хабарни етказади — Россия президенти Владимир Путин босқин бошлаш ҳақида буйруқ берганди. Ўшанда банкир Россия қўшинлари 24 феврал тонгида Киевдан 25 километр масофада жойлашган Антонов аэропорти ҳудудига (аввалги номи «Гостомель») десант туширишни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирганди, россиялик ҳарбийлар бу аэропортдан Украина пойтахтини эгаллаш учун плацдарм сифатида фойдаланишни кўзлаганди.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)