Нега Грузия Украинага унинг «Бук» тизимларини қайтариб беришни хоҳламаяпти?
Грузия 2008 йилги Россия билан урушдан олдин Украинадан олган қурол-яроғларини Киевга қайтаришдан бош тортди. Тбилиси, шунингдек, Киевга Россияга қарши туришда ёрдам берувчи бошқа қуролларни ҳам етказиб бермоқчи эмас.
Бир вақтлар Украинадан ёрдам олган Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ҳозирги Грузия ҳукуматини Украинага нисбатан нодўстона ҳаракатлари учун аллақачон қоралади.
Украинанинг Грузиядаги муваққат ишлари вакили Андрей Касяновнинг 9 январ куни (2022 йил мартидан бери Украинанинг Грузияда элчиси йўқ), маълум қилишича, Киев Тбилисидан 2008 йилги уруш олдидан берилган ўзининг «Бук» тизимларини қайтаришни сўраган.
Украина сўровига АҚШ томонидан Грузияга берилган Javelin танкка қарши тизимлари ҳам киритилган. «Вашингтон нафақат бу мажмуаларни Киевга топширишга розилик берди, балки Грузияга уларни янада замонавийроқ қуролларга алмаштиришни таклиф қилди», дейди Касьянов.
Украиналик дипломат Грузия ҳукумати Украинага қурол-яроғ билан ёрдам беришни «қатъиян рад этгани"дан шикоят қилган.
10 январ куни Грузия мудофаа вазирлиги Украинага қурол-яроғ етказиб беришни режалаштирмаётганини тасдиқловчи баёнот берди. Вазирликнинг қўшимча қилишича, гап фақат битта «Бук» тизими ҳақида бормоқда ва бу тизимни Украина Грузияга шунчаки бермаган, балки бир неча миллион долларлик шартнома асосида сотган.
Вазирлик шунингдек, Грузия 2017 йилда АҚШнинг танкка қарши Javelin тизимлари учун ўн миллионлаб доллар тўлаганини таъкидлаган.
«Грузия ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Украинага инсонпарварлик ва сиёсий ёрдам кўрсатишда давом эттиради», — дейилади мудофаа вазирлиги баёнотида.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)