< Бу йил Россия ҳарбий полигонларида 8 та халқаро машғулотлар ўтказилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Бу йил Россия ҳарбий полигонларида 8 та халқаро машғулотлар ўтказилади

Бу йил Россия ҳарбий полигонларида 8 та халқаро машғулотлар ўтказилади
Россия Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлари 2023 йилда Россия полигонларидаги саккизта халқаро машғулотларда қатнашади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.


«Индра-2023» Россия-Ҳиндистон машғулотлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг «Тинчлик миссияси — 2023» биргаликдаги аксилтеррор ўқув штаб машғулоти ҳамда Россия-Лаос машғулотлари бўлиб ўтади.


Бундан ташқари, «Дўстлик-2023» Россия-Покистон ҳарбий машғулотлари, Россия-Жазоир, «Чегара-2023» Марказий Осиё минтақасида тезкор муносабат билдирувчи бўлинмалари билан машғулот, «Селенга-2023» Россия-Мўғулистон қўшма машғулоти ва Россия-Вьетнам ўқувлари режалаштирилган.
.
Таъкидланишича, манёврлар тинчлик ўрнатиш ва аксилтеррор хусусиятига эга бўлади.
«Россия Федерациясидан ташқарида Арманистон ҳудудида КХШТнинг „Мустаҳкам иттифоқ-2023“ тинчликпарвар контенгентининг қўшма машғулоти ўтказилади», — дейилган хабарда

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий