< Дубайдаги йўл-транспорт ҳодисасида 15 киши ҳалок бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Дубайдаги йўл-транспорт ҳодисасида 15 киши ҳалок бўлди

Дубайдаги йўл-транспорт ҳодисасида 15 киши ҳалок бўлди
Дубайда сайёҳлар автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда амирлик полицияси твиттерда маълум қилди. 
Автоҳалокат 6 июнь кечки вақт Шайх Муҳаммад бин Зайд шоссесида юз берган. Автобусда бўлган яна 5 киши оғир жароҳатлар олган. Уммон давлат рақамига эга бўлган автобусда ҳаммаси бўлиб 31 йўловчи бўлган.
Ҳозирча йўловчиларнинг миллатлари ва воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий