< Қозоғистонда 3 йилда коррупциядан кўрилган зиён 103 млн долларни ташкил қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Қозоғистонда 3 йилда коррупциядан кўрилган зиён 103 млн долларни ташкил қилди

Қозоғистонда 3 йилда коррупциядан кўрилган зиён 103 млн долларни ташкил қилди
Қозоғистонда охирги 3 йилда коррупциядан кўрилган зиён 40 млрд тангани ташкил қилди. Бу ҳақда давлат хизматлари ишлари ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси Алик Шпекбаев маълум қилди. 
“Ижтиимоий соҳадаги кўплаб муаммолар коррупциячиларнинг мусодара қилинган маблағлари эвазига ҳал қилиниши мумкин эди. Охирги 3 йилнинг ўзида коррупциядан кўрилган зиён 40 млрд тангани (103 млн 980 минг доллар) ташкил қилди. Фуқаролар мусодара қилинган маблағлар оғир дардга чалинган болаларни даволаш, кўп фарзандли оилалар ва имконияти чекланган одамларни қўллаб-қувватлашга сарфланса, коррупцияга қарши курашнинг бевосита самарасини ҳис қилган бўлардилар”, деб айтган Шпекбаев.
Амалдорнинг таъкидлашича, Қозоғистонда охирги 2 йилда корруциявий жиноятлар 23 фоизга камроқ қайд қилинган.
Агентликда ноқонуний бойишга жавобгарлик қиритиш лозимлиги айтилган.
“Гап ҳозирча активлари қонуний даромадларига мос бўлмаган давлат хизматчиларига қарши молиявий ва фаолиятлари билан боғлиқ санкциялар қўллаш ҳақида бормоқда. Бу чоралар харажатларни декларациялаш билан бирга коррупциянинг асосини – ноқонуний даромадлар олишга интилишни йўқ қилишга имкон беради”, деб таъкидлаб ўтган Шпекбаев.
Агентликда 2020 йил 1 январдан давлат хизматчиларининг харажатларини декларациялашни жорий қилиш таклиф қилинган.
“Давлат идораларига қарашли ташкилотлар сонини тубдан қисқартириш ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Бугун бундай ташкилотлар сони 7 мингтага яқинни ташкил қилади. Бундан бўшаган маблағларни давлат хизматчиларининг иш ҳақини оширишга йўналтириш мумкин”, деб қўшимча қилган Шпекбаев.
Унинг таъкидлашича, агентликнинг “шов-шувли” жиноий ишлар сонини ошириш мақсади йўқ, бироқ муқаррар жазо тамойилига сўзсиз амал қилинади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий