Имомали Раҳмон 99 нафар маҳбусни афв этишдан бош тортди
Жорий йилнинг 6 майида имзоланган, Тожикистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказлаштирилган ҳуқуқий ахборот банкида эълон қилинган Президент фармонида қайд этилишича, ушбу шахсларнинг илтимосномаси улар томонидан содир этилган жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражаси туфайли рад этилган.
Таъкидланишича, маҳкумларнинг шахси, етказилган зарар миқдори, қамоқхоналарда ўзини қандай тутгани ва Тожикистон Республикаси президенти ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия тақдимномаси ҳам ҳисобга олинган.
Тожикистонда ҳар бир маҳбус 2017 йилда президентдан йилига бир марта афв этиш ҳақида сўраш имкониятига эга бўлди.
Комментарии (0)