< Парижда ўсмир “божхона пости” очди: одамлар 2 евро тўлашга мажбур бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Парижда ўсмир “божхона пости” очди: одамлар 2 евро тўлашга мажбур бўлди

Парижда ўсмир “божхона пости” очди: одамлар 2 евро тўлашга мажбур бўлди
Парижда 14 ёшли ўсмир билан боғлиқ ғалати воқеа жамоатчилик эътиборига тушди. «Божхоначи Ҳамза» лақаби билан танилган ўсмир Сен-Мартен канали атрофида ўзига хос «божхона пости» ташкил қилиб, ўтиб кетаётган фуқаролардан 2 евро талаб қилгани айтилмоқда.
Тўламаганлар эса унинг «жазоси"га учраган — ўсмир уларни сув пистолети билан ҳўллаган. Маҳаллий ОАВга кўра, у одамларни каналга итариш, уйга бостириб кириш ва ўғрилик каби ҳолатлар бўйича ҳам гумон қилинмоқда.
Хабарларга кўра, Ҳамза 27 июндан бери бир неча бор қўлга олинган. Бироқ у бундан афсусланмаганини, аксинча, «қамоқхонада кондиционер бор эди», дея киноя қилган.
Ушбу воқеа Францияда вояга етмаганлар жиноятчилиги, тарбия, хавфсизлик ва миграция мавзуларини яна кун тартибига олиб чиқди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий