< Туркияда микроавтобус жарликка қулаб, 4 киши ҳалок бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Туркияда микроавтобус жарликка қулаб, 4 киши ҳалок бўлди

Туркияда микроавтобус жарликка қулаб, 4 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг Испарта вилоятида микроавтобус иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Haber Global хабарига кўра, кучли ёмғир сабаб ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва микроавтобус жарликка қулаб кетган.
Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 26 киши турли даражада жароҳат олди.
Жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Уларнинг 5 нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.
Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий