Сулҳ тугадими? АҚШ ва Эрон урушни қайта бошлади
Ҳўрмуз бўғози устида Американинг «Apache» вертолёти уриб туширилгандан можаро яна авж олди.
АҚШ ва Эрон Қуролли кучлари яна бир-бирига зарба берди.АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги президент Дональд Трамп буйруғи билан Эронга зарба берганини маълум қилди.Эрон ОАВ Бандар Аббос, Сирик, Қешм ва Ҳангом оролида портлашлар эшитилганини ёзди.Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Американинг Иорданиядаги Ал-Азроқ авиабазасига муваффақиятли ҳужум уюштиргани ва АҚШ ҚКнинг қирувчи самолётларини яксон қилганини маълум қилди.Шу билан бирга, Эрон Ҳўрмуз бўғози барча кемалар учун ёпилганини эълон қилди.
Комментарии (0)