Киев яқинидаги F-16 қирувчиси таъмирланадиган заводга зарба берилди
Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координаторининг сўзларига кўра, Жулянидаги АРЗ-410 авиатаъмирлаш заводига зарба берилди.
Киев яқинида Украина Қуролли кучлари авиацияси ва дронларига хизмат кўрсатадиган бир нечта объектга зарба берилгани айтилди. Бу ҳақда РИА Новостига Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координатори Сергей Лебедев маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, зарбалардан бири Жулянидаги АРЗ-410 авиатаъмирлаш заводига берилган. Лебедев бу корхонада Украина армияси фойдаланаётган Американинг F-16 қирувчи самолётлари таъмирланганини айтди."Жулянидаги АРЗ-410 авиатаъмирлаш заводига зарба берилди. У ерда Американинг F-16 самолётлари таъмирланади«, — деди у.
Лебедевнинг қўшимча қилишича, мазкур завод ҳудудида учувчисиз учиш аппаратлари ҳам ишлаб чиқарилган.Шунингдек, Киев яқинидаги аэродромлар ҳам зарбага учрагани маълум қилинди. Манбага кўра, бу объектлар ҳарбий самолётларни ёқилғи билан таъминлаш ва қайта қуроллантириш учун ишлатилган.Лебедев Дарницкий тумани ва аэропорт томонида бир нечта қўниш жойлари борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у ерларга Украина самолётлари, жумладан, Ғарб давлатларидан берилган F-16 ва Mirage самолётлари қўниб, учишдан олдин қайта қуролланган.
У, шунингдек, Киев яқинидаги хусусий аэродром томон иккита ракета учиб келгани қайд этилганини билдирди. Манбанинг айтишича, ушбу аэродромдан реактив дронлар ва разведка учувчисиз аппаратлари мунтазам учирилган.
Комментарии (0)